Общее·количество·просмотров·страницы

четверг, 15 июня 2017 г.

СИФАТЛИ ТАҚДИМОТ-МУВОФФАҚИЯТ ГАРОВИ


Маълумки, таълим жараёнларини замонавийлаштириш, жаҳон талабларига мос  мутахассисларни тайёрлаш, уларга таълим бериш ва таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиш учун бугунги ўқитувчига ёрдам бериши мумкин бўлган замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ўқитиш жараёнида кенг қўлланилиб келинмоқда. Хусусан, ўқитиш технологиясида тақдимот методи ўқувчиларни қизиқтира олиши, маълумотларни ёритиб беришда қулайлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Тақдимот методи ўз ичига турли график дастурлар ёрдамида слайдли тақдимот тайёрлаш ҳамда уни ўқувчиларга сифатли етказиб беришни қамраб олади. Тақдимотлар асосан Power Point  дастурида тайёрланади. Аммо, шуни эътиборга олиш муҳимки тақдимот слайдларининг сифатли ва юқори савияда тайёрланиши ўқувчиларнинг ўзлаштирадиган билимлар фоизини юқори бўлишини таъминлайди, аксинча бўлса, ўқувчида фанга ёки мавзуга бўлган қизиқишни йўқолишига ҳам олиб келиши мумкин.
Тақдимот тайёрлашнинг ҳам ўз қонун-қоидалари ва талаблари бор. Ана шу талаблар асосида тайёрланган тақдимот эса ўқув машулотларида педагогнинг тақдимотчи сифатида яхши таассурот қолдириши ҳамда ўқув машғулоти мақсадини амалга оширишда ўқитувчининг муҳим кўмакчиси ҳисобланади.
Биринчи навбатда тақдимотнинг мазмуний ва техник талабларига эътибор қаратиш лозим. Шуни ёдда тутиш керакки, тақдимотчи бу-Сиз, сизнинг тақдимотингиз эмас! Яъни маълумотни ўзлаштиришда тингловчининг асосий эътибори сизда бўлишини инобатга олинг. Шунингдек, слайдларга маълумотларни жойлаштиришда мантиқий кетма-кетликка амал қилинг.Мавзу мазмуни тўлиқ тушунарли бўлиши, иккинчи сахифадаги мазмун ва фикр биринчиси билан боғлиқ бўлиши ва уни давом эттириши муҳим аҳамиятга эга.Шунинг учун, слайдларга фақат асосий фикрларнигина жойлаштиринг ва қўшимча маълумотларни ўзингиз тақдим этинг.Шунингдек, китирилаётган маълумотларни майда ҳарфларда ёзишдан ҳамда бутун бошли саҳифани эгаллайдиган ёзувлардан йироқ бўлинг. Қолаверса, шрифт ҳам мақбул танланиши мақсадга мувофиқ. Мисол учун, титллар учун:Arial, Verdana, Helvetica, Myriad Pro, маълумотлар учун: Times New Roman, Garamond, Goudy, Palatino каби шрифт турлари мос келади.
Тақдимотда кам ёзув кўпроқ маълумот бериш яхши самара беради. Слайдлардаги фикрнинг асосий “мағз”ини бир нечта слайдларда майдалаб кўрсатгандан кўра имкон борича биттада тушунтириш мақсадга мувофиқ. Слайдлар тайёрлашда “майдалашманг”, чунки тингловчи барибир асосий мазмуннигина эслаб қолади
Тақдимот дизайни эса сизнинг мувоффақиятингизни яна бир карра мустаҳкамлайди. Слайдларда рангларнинг ўзаро уйғунлиги, танланган расмларнинг сифати, слайд дизайни учун танланган кўриниш-“шаблон” ёритилаётган мавзуга мос танланганлиги тингловчи ёки ўқувчини ўзига жалб этади ва фикрларни ортиқча чалғимаслигига хизмат қилади. Жумладан, битта тақдимотда ўртача кўзни ортиқча толиқтирмаслик учун 3 хил ранг етарли ҳисобланади. Шрифт ҳамда  фон учун ранг танлаш эса ёзилган маълумотни тез ўқий олишга ёрдам беради ва бунда оч фонга тўқ рангда ёзув қўйиш энг мақбул усул ҳисобланади.

Юқоридаги тартиб-қоидалар бу фақатгина сизга ўз ижодингизни намойиш қилиш учун асос холос. Тақдимотни янада бойитишда эса сизнинг фантазиянгизнинг ўрни бор албатта ва мунтазам равишда тақдимот тайёрлаш ана шу фантазияни бойитишга хизмат қилади. Зеро, малакали кадр ҳамда сифатли таълим бугунги замонавий педагогиканинг энг асосий талабларидан биридир.

Комментариев нет:

Отправить комментарий

ВЛИЯНИЕ КУЛЬТУРЫ МОНГОЛСКОЙ ИМПЕРИИ НА ВОСТОКЕ КИТАЯ И ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ.   Исаков А.А. 1 1 И саков Абдувохид Абдувахобович – преподав...