ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ўрта махсус касб ҳунар
таълим маркази ҳамкорлигида ўқитувчи ва педагог ходимларнинг медиа ва ахборот
саводхонлигини ошириш бўйича семинар ташкил этилди.
Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган мазкур семинар тренингда
мамлакатимизнинг турли вилоятларидан жалб этилган 30 нафар ўрта махсус таълим
тизимида фаолият олиб бораётган педагоглар иштирок этдилар.
ЮНЕСКО вакили Бахтиёр Намазовнинг
таъкидлашича мазкур йўналишдаги семинар Ўзбекистонда илк бора ташкил этилаётган
бўлиб, айнан ўрта махсус таълимнинг танланиши ҳам бежиз эмас.
ЮНЕСКО вакили Бахтиёр
Намазов: Биринчидан, мазкур
таълим тизими мамлакатнинг 16-18 ёшгача бўлган қисмини қамрайди, ва мазкур таълим
имкониятлари аксарият ёшлар учун муҳим ҳаётий билим ва малакаларни эгаллаш учун
асосий манбаа ҳисобланади. Иккинчидан, бу
ёшда ўқувчилар интернет ва бошқа медиа орқали ахборот алмашинувида фаол иштирок
этадилар. 21 аср ахборот асрида ёшларда керакли замонавий ахборот
технологияларидан фойдаланиш, ахборот дунёсида аниқ, ишончли ва холис маълумотларни топиш, танлаш ва уларни
танқидий таҳлил эта олиш, янги маълумотларни ярата билиш ва бошқалар билан
юқори интеллектуал ва мантиқий фикрлаган ҳолда муносабатга кириш кўникма ва
малакаларини шакллантиришга эҳтиёж кучли. Агар, уларга бугун иштирок этаётган
ўқитувчилар орқали ахборт саводхонлигини
етказиб бера олсак, уларда турли ахборот хуружларига қарши иммунитет ҳосил
қилиб, ёт ғояларга кириб кетиш ҳолатларини олдини олган бўламиз.
2017 йилнинг 25 апрел санасидан 27 апрелига қадар 3
кун давом этган тренингларда иштирокчиларга
9 та модул бўйича машғулотлар ўтилиб, асосий эътибор медиа ва ахборотнинг
моҳияти, унинг жамиятдаги ўрни ва
инсонларга таъсирига қаратилди. Семинар тренинг ташкилотчилари олдинга қўйилган
мақсадга эришиш учун машғулотларни интерактив усулда олиб борилишини
таъминладилар.
Тренингларда энг асосий эътиборни жамоавий ишлашга
қаратдик–дейди тренер
Санжар Хафизов,-чунки жамоада ишлашда ўзаро фикр алмашинув бўлгани учун
мавзунинг моҳиятини тушуниш осон кечади. Шунингдек, машғулотларда ахборотлар ва
уларнинг инсон кўзига кўринмай туриб таъсир қиладиган жиҳатларини ҳам ёритиб
беришга ҳаракат қилдик.
Дарҳақиқат, иштирокчилар томонидан ҳар бир машғулот
давомида оммавий ахборот воситаларида ёритилган турли йўналишдаги медиа маҳсулотлар
таҳлил қилинди ва ўзаро фикр алмашинуви орқали маълумотлар тўлдириб
борилди. Айниқса, медиа тили, ахборотнинг яширин белгилари бўйича берилган
маълумотлар иштирокчилар учун айни муддао бўлди. Қолаверса иштирокчиларнинг ўзлари ҳам медиа маҳсулотлар яратдилар.
Мен учун энг муҳими, ахборотларни яратишда нималарга эътибор бериш кераклигини ўрганганим бўлди-дейди Қашқадарё вилоятидан иштирок этаётган Нурбек Джураев, бу биринчи навбатда оммавий ахборот воситаларида бериб борилаётган кундалик ахборотларни тахлил қилиш, унга холисона ёндашиш имкониятини берди. Бундан ташқари, эндиликда ўзим томонимдан яратиладиган ахборотларни ҳам сифати ва савиясини ошрилишида жуда муҳим манбаа бўлди
Мен учун энг муҳими, ахборотларни яратишда нималарга эътибор бериш кераклигини ўрганганим бўлди-дейди Қашқадарё вилоятидан иштирок этаётган Нурбек Джураев, бу биринчи навбатда оммавий ахборот воситаларида бериб борилаётган кундалик ахборотларни тахлил қилиш, унга холисона ёндашиш имкониятини берди. Бундан ташқари, эндиликда ўзим томонимдан яратиладиган ахборотларни ҳам сифати ва савиясини ошрилишида жуда муҳим манбаа бўлди
Семинар якунида барча қатнашчиларга ташкилотчилар
томонидан сертификатлар тақдим этилиб, кўзланган натижага эришиш учун ҳар бир
ҳудудда тренинглар ҳали давом этиши билдирилди.




Комментариев нет:
Отправить комментарий