Общее·количество·просмотров·страницы

четверг, 15 июня 2017 г.

FINE ART-ТАСАВВУР ОЛАМИ


Замонавий тасвирий санъат (инг Fine Art)-бу 17 асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўла бошлаган ва ҳозирда дунё тасвирий санъатида жуда катта ўзгаришларни олиб кирган  бадиий изланишлар натижасидир. Замонавий тасвирий санъат деганда кўз олдингизга тартибсиз ва аслига ўхштилмай чизилган тасвирлар келади, аммо, у ҳам маълум бир қонун-қоидаларга асосланади.
Замонавий санъат асарларининг илк намуналари 1860-1870 йилларда пайдо бўлган. Ўша даврнинг ижодий муҳити санъатнинг жуда кўп турларида янги йўналишларини дунёга келтирди. Янгиликлар санъатнинг ҳайкалатрошлик, мусиқа, биносозлик, шеърият ва рақс каби турлари қатори тасвирий санъатга ҳам ўз таъсирини кўрсатди. Бу кўпроқ янги кўриниш, тасвирлаш воситалари ва ифодалаш усулларида намоён бўлади. Аниқроқ айтганда, энди тасвирда фақат битта образ ёки воқелик эмас, балки тасаввур натижалари ҳам кўзга ташлана бошланди. Авваллари барча яратилаётган асарлар реалистик усулда, яъни, нимани қандай кўринса, шундайлигича ўхшатиб тасвирлаш муҳим рол ўйнаган бўлса, бу даврга келиб, ижодкорнинг фантазияси, дунёқараши, тасвирлар орқали фалсафий фикрларни томошабинга етказиш каби тушунчалар пайдо бўлди.
20 асрнинг иккинчи ярмига келиб эса Арт(санъат) жараёнининг янада ёрқинлик касб этишига замонавий технологиялар, яъни видео, аудио, компьютерлар жуда катта ҳисса қўшди. 90-йилларга келиб эса улар қаторига -Интернет қўшилди.
Чунки, замонавий техника инсон тафаккури маҳсулини янада ёрқин рангларда ифодалаш имкониятини яратиб берди. Хусусан, фото, дизайн, тасвирий санъат асарларида бу яққол кўзга ташланади.
“Fine” (ажойиб)-тушунчаси тасвирий санъат асарининг сифатига қараб эмас, балки унинг инсон эстетик эҳтиёжларини қай даражада қондиришига ва қандай таассурот қолдиришига қараб берилгандай. Чунки, бу туркумдаги асарларни томоша қила туриб,  бир қарашдаёқ нима тасвирлангани, рассом бу орқали фандай ғояни олға сураётганини аниқлаш қийин. Уни бир неча дақиқа кузатибгина фикр ва мушоҳада юртиа бошлайсиз, ўз тажрибангиз ва дунёқарашингиздан келиб чиқиб хулосалар қила бошлайсиз. Эътибор беринга, энди сиз асардан нафақат эстетик эҳтиёжингизни қондиряпсиз балки, фикрлаяпсиз ва изланяпсиз.
Замонавий тасвирий санъат–“Fine Аrt”нинг тез вақт ичида кенг тарқалишига ҳам шу асос бўлган десак муболаға бўлмайди.
Мисол учун қуйида келтирилган асарни кузатиб, унда ранглар тўлқини орасида тасвирланган аёллик тимсолини кўрасиз. Ранглар орқали эса, аёлнинг баҳордаги яшиллик каби дунёга янги ҳаётни олиб кириши, унинг сабр-матонатини сариқ ранглар ифодалаётганини, қизил ранглар орқали эса тирикликнинг тасвирланаётганини тасаввур қилиш мумкин. 
Шу маънода, “Fine Аrt” ижодкорга бироз эрикинлик беради, ижобий натижага эриши учун таассурот олами чегараларидан чиқиш, дунёқарашни кенгайтириш, кузатувчида тасаввурни шакллантириш имкониятини яратади. Асарларда  абадиятга дахлдор кўнгилнинг изтироблари, қувончлари акс этади.
Бу жараёнлар ва ўзгаришлар ўзбек тасвирий санъатига ҳам ўз таъсирини кўрсатмай қолмаган. Аммо, чет эллик ҳамкасбларидан фарқли ўлароқ ўзбек ижодкорлари нафақат тасаввур маҳсулини тасвирлаш, балки тасвирларда миллий қадриятлар, умуминсоний эстетик қарашлардаги мавжуд меъёрларга ҳам этибор берганлар. Жумладан, Наманган вилоятида туғилиб ўсган ва ҳозирги вақтда пойтахт Тошкент шаҳрида ижод қилиб келаётган ижодкор, Ўзбекистон халқ рассоми, Ўзбекистон бадииий Академияси Академиги Акмал Нур асарларида қадриятларга берилган алоҳида эътиборни кўриш мумкин.
         Бу йўналишдаги ижодкор ва асарларни кўпайиши, инсонларда, айниқса ёшларда ижодкорликка интилишни, янгиликлар яратиш ва ёрқин келажакни қуришга бўлган иштиёқни шакллантиради. Ўсиб келаётган ёш авлодни соғлом фикрлашга, теран ва мушоҳадали бўлишга ўргатади.
Зеро, мустақил ва эркин ижод фақат шундай озод ва обод юртга ярашади.

Mен шу юртнинг фарзандидурман!


Бу тупроқ бир неъмат берилган бизга
Бу тупроққа асо қўйсанг гуллайди сўзсиз.
Бу ерда ўсмайди меҳрдан ўзга
Меҳрла боқади юртни шубҳасиз.
Мен шу тупроқ фарзандидурман

Душман босиб келганида қочмайин йироқ,
Душман юрагида уйғотиб титроқ,
Ўзи маҳв этилди, сўйилди бироқ,
Жасорат нелигин кўрсатди Широқ
Мен шу жасоратнинг фарзандидурман.

Халқни йиқитмоқчи бўлганда форслар
Тўмарис химоя қилди юртини
Мардликла қўлига олиб туғини
Тўймаган нафсига тўйдирди уни
Мен шу мардлик фарзандидурман

Амир Темур қулликка қилмади тоқат,
Бунёдкорлик ишини этди у одат
Олимлар дур топди, халқчи фароғат,
Чунки ашъорида бўлди адолат

Мен шу адолатнинг фарзандидурман

ТАЪЛИМДА ИЖОДИЙ ЎЙИНЛАР.


Жамиятнинг маънавий такомили унда амалга ошириладиган таълим - тарбия ишларининг мазмуни, шакл ва моҳияти билан бевосита боғликдир. Шу боисдан ҳам таълимдаги янгиланишни, мамлакатимизда амалга оширилаётган боскичма - боскич таълим тизимини педагогик талқин қилиш ҳамда бу жараённи самарадорли кечишини таъминлаш зарурияти юзага келади.
Замонавий педагогик технологияда “Ўзлаштириш даражаси” тушунчаси мавжуд ҳамда бу ўқувчиларда билимни пайдо қилиш, мустаҳкамлаш ва уни амалда қўллай олишлари даражасига мос равишда тўрт гуруҳга бўлинади. Булар, “Ўқувчиликка оид” ўзлаштиришнинг биринчи, “Тартиблиликка оид” иккинчи, “Ижодий фикрловчиликка оид” учинчи ҳамда “Тадқиқотчиликка оид” тўртинчи даражаларидир. Шундан кўриниб турибдики, ижодий ўйинлар ўқувчиларда шакллантирилган билим ва тушунчаларни мустаҳкамлаш учун энг самарали йўллардан биридир. Бу албатта ўзининг илмий ҳамда ижтимоий асосларига эга.
Маълумки, ўқувчиларнинг ўйинларга қизиқиши жудаям кучли бўлади. Шунинг учун ҳам ўйинлар ўқувчини ҳар томонлама ривожлантиришнинг муҳим воситаси, уларнинг асосий фаолияти бўлиб хизмат қилиши мумкин.
Ижодий ўйинлар доимо ҳаётни акс эттиргани сабабли унинг мазмуни ижтимоий вокеликда ўзгариб туради. Ўйин–мақсадга қаратилган, ўйланган жараён бўлгани учун ҳам мазкур жараён асосида ўқув фаолияти ривожланади. Ўқувчи ўйин жараёнида амалий эҳтиёжларга қарам бўлмайди. Бунда у ўзининг бевосита эҳтиёж ва қизиқишларидан келиб чиқади ҳамда жараёнда ўз таассуротлари, борлиқ ҳаётдаги тушунчалари ва унга бўлган ўз муносабатларини акс эттирадилар.
Ижодий ўйинларда ҳатти-ҳаракатларни, қоидаларни эгаллаш асосида, ролда мужассамлаштирилган ахлоқий қоидалар ҳам ўзлаштирилади. Ўйинда кишилар турмушига, ишларига, жамиятдаги хулқ-атвор меъёр ва қоидаларига ижобий муносабат, муомала маданияти шакллантирилади. Худди шу жараёнда ўйин мавжуд билимларни мустаҳкамлаш воситаси сифатида ҳам юзага келиб, унда ўқувчи атроф-муҳитдаги вокеа ва ҳодисаларни акс эттириб, ҳаёлан айни пайтгача олган билимларини қайта тиклайди ҳамда ўйиннинг ана шу хаёлий вазияти ўқувчининг ақлий фаолиятининг ривожланишига мунтазам таъсир кўрсатади. Ўйинда ўқувчининг катта ҳаракат тажрибаси шаклланади. Турли ҳаракатларни ривожлантириш ва такомиллаштириш учун қулай шароит яратилади, ўқувчи ролга киради, ўз ролига оид ҳатти-ҳаракатларни амалга ошириш учун ўзига бириктирилган вазифанинг эътиборга олиниши лозим бўлган хусусиятларини онгли равишда ифодалайди. Шу маънода, ўйиннинг санъатга яқинлиги ижодий ўйинлардан эстетик тарбияда фойдаланиш имкониятини ҳам яратади. Ўқувчи ўйинидаги ижодкорлик билан боғлиқ бўлган туйғулар эстетик туйғуларга яқин туради.
Таълимда қўлланилиши мумкин бўлган ижодий ўйинларнинг бир тури бу-саҳналаштириш ўйинларидир. Бу ўқувчиларнинг мустакил ижодий ўйин тури бўлиб, унда бадиий асар, ҳикоя ёки воқеликлар ўқувчилар томонидан ролларга бўлиб ижро этилади. Бу ўйинлар ўқувчиларда ирода, интизом ва ўз ҳатти-ҳаракатларини бошқара олиш, бошқаларнинг ҳаракатлари билан ҳисоблашиш каби ижобий-маънавий хислатларни шакллантиради.
Саҳналаштириш ўйинларида ўқувчилар ўйин жараёнига кириб борадилар, воқеа қаҳрамонларининг ички ҳаётига бевосита алоқадор бўлган қаҳрамонлик, жасурлик, меҳрибонлик, жонбозлик, жонкуярлик каби ижобий фазилатларни ўзларида яккол намоён қиладилар. Бу жараёнда ўқувчиларнинг нутқ фаоллиги, луғат бойлиги, дунёқараши кенгайиб боради.
Саҳналаштириш учун бадиий асар, эртаклар танлаш ўқитувчилардан ўқувчиларнинг ёш хусусиятлари, қизикишлари, истакларини ҳисобга олишни талаб этади. Саҳналаштириш ўйинлари қизикарли ўтиши ва узоқ вақт давом этиши учун керакли жиҳозлар тайёрланиши ва унга тўғри раҳбарлик қилиниши керак. Ўқитувчи жараёнда ўйин режиссёри ролини амалга ошира бориб, ўқувчиларнинг ҳатти-ҳаракатлари, қобилиятлари, интилишларини ҳисобга олиб борадилар. Машғулот якунида эса ўйинда фаол иштирок этган ўқувчиларни алоҳида рағбатлантирилиб, ўзлаштирилган маълумотларни ўқитувчи томонидан умумлаштирилиши ҳамда қўшимча маълумотлар билан тўлдирилиши мақсадга мувофиқдир.
Ижодий ўйинлар таълимий ўйин сифатида ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос келадиган ўйинлар сирасига киради. Ижодий ўйинларнинг муҳим белгиси ундаги коидаларнинг мавжудлигидир. Ўйинда ўйин нияти, ўйин коидалари, ўйин ҳаракатлари уртасида узвий алока мавжуд. Ўйин мақсади ўйин ҳаракатларининг табиатини белгиласа, ўйин коидаси ҳаракатлар, хусусан, вазифани ҳал этишга қаратилган ҳаракатларни амалга оширишга ёрдам беради.
Ижодий ўйинлар оркали ўқувчиларга янги билимлар, тушунчалар бериб борилади ва албатта қайта ўзида такрорлаш орқали мустаҳкамланади. Бу ўйинларда ўқувчининг ҳар томонлама ривожланиши, билим жараёни, сенсор маданияти, нутк фаолияти, ақлий қобилиятлари такомиллашади.
Шунингдек, ўйинларда ўйин темпи ва ритми ҳам катта роль ўйнайди, жуда секин ва бир текисдаги темп ўқувчини кўп куттиради, жуда тез темп эса ўқувчиларни ҳаяжонга солади, турли баҳс-мунозараларга олиб келади. Шунинг учун ҳам катталар томонидан ўйинни тўғри ташкил этиш ва  иштирокчиларини тўғри баҳолаш муҳим аҳамиятга эга.
Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, ўйин таркибига максад, режалаштириш, максадга эришиш, натижаларни таҳлил килиш каби компонентлар албатта киритилиши лозим. Гарчи, ўйиннинг хусусияти унинг ижодийлигида бўлсада ундан кутилаётган натижа, яъни ўқувчида пайдо бўладиган билим,малака ёки кўникма энг асосий мақсад ҳисобланади. Балки шунинг учун ҳам, назарий жиҳатдан ўйинга фаолият, жараён ва ўқитиш методи сифатида ҳам қараш мумкин.

Таълим жараёнида бу каби ижодкорликка йўналтирилган методлардан қай тарзда фойдаланиш эса ҳар бир мутахассис, таълим ёки тарбия берувчининг ўзига боғлиқ.

СИФАТЛИ ТАҚДИМОТ-МУВОФФАҚИЯТ ГАРОВИ


Маълумки, таълим жараёнларини замонавийлаштириш, жаҳон талабларига мос  мутахассисларни тайёрлаш, уларга таълим бериш ва таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиш учун бугунги ўқитувчига ёрдам бериши мумкин бўлган замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ўқитиш жараёнида кенг қўлланилиб келинмоқда. Хусусан, ўқитиш технологиясида тақдимот методи ўқувчиларни қизиқтира олиши, маълумотларни ёритиб беришда қулайлиги билан алоҳида ажралиб туради.
Тақдимот методи ўз ичига турли график дастурлар ёрдамида слайдли тақдимот тайёрлаш ҳамда уни ўқувчиларга сифатли етказиб беришни қамраб олади. Тақдимотлар асосан Power Point  дастурида тайёрланади. Аммо, шуни эътиборга олиш муҳимки тақдимот слайдларининг сифатли ва юқори савияда тайёрланиши ўқувчиларнинг ўзлаштирадиган билимлар фоизини юқори бўлишини таъминлайди, аксинча бўлса, ўқувчида фанга ёки мавзуга бўлган қизиқишни йўқолишига ҳам олиб келиши мумкин.
Тақдимот тайёрлашнинг ҳам ўз қонун-қоидалари ва талаблари бор. Ана шу талаблар асосида тайёрланган тақдимот эса ўқув машулотларида педагогнинг тақдимотчи сифатида яхши таассурот қолдириши ҳамда ўқув машғулоти мақсадини амалга оширишда ўқитувчининг муҳим кўмакчиси ҳисобланади.
Биринчи навбатда тақдимотнинг мазмуний ва техник талабларига эътибор қаратиш лозим. Шуни ёдда тутиш керакки, тақдимотчи бу-Сиз, сизнинг тақдимотингиз эмас! Яъни маълумотни ўзлаштиришда тингловчининг асосий эътибори сизда бўлишини инобатга олинг. Шунингдек, слайдларга маълумотларни жойлаштиришда мантиқий кетма-кетликка амал қилинг.Мавзу мазмуни тўлиқ тушунарли бўлиши, иккинчи сахифадаги мазмун ва фикр биринчиси билан боғлиқ бўлиши ва уни давом эттириши муҳим аҳамиятга эга.Шунинг учун, слайдларга фақат асосий фикрларнигина жойлаштиринг ва қўшимча маълумотларни ўзингиз тақдим этинг.Шунингдек, китирилаётган маълумотларни майда ҳарфларда ёзишдан ҳамда бутун бошли саҳифани эгаллайдиган ёзувлардан йироқ бўлинг. Қолаверса, шрифт ҳам мақбул танланиши мақсадга мувофиқ. Мисол учун, титллар учун:Arial, Verdana, Helvetica, Myriad Pro, маълумотлар учун: Times New Roman, Garamond, Goudy, Palatino каби шрифт турлари мос келади.
Тақдимотда кам ёзув кўпроқ маълумот бериш яхши самара беради. Слайдлардаги фикрнинг асосий “мағз”ини бир нечта слайдларда майдалаб кўрсатгандан кўра имкон борича биттада тушунтириш мақсадга мувофиқ. Слайдлар тайёрлашда “майдалашманг”, чунки тингловчи барибир асосий мазмуннигина эслаб қолади
Тақдимот дизайни эса сизнинг мувоффақиятингизни яна бир карра мустаҳкамлайди. Слайдларда рангларнинг ўзаро уйғунлиги, танланган расмларнинг сифати, слайд дизайни учун танланган кўриниш-“шаблон” ёритилаётган мавзуга мос танланганлиги тингловчи ёки ўқувчини ўзига жалб этади ва фикрларни ортиқча чалғимаслигига хизмат қилади. Жумладан, битта тақдимотда ўртача кўзни ортиқча толиқтирмаслик учун 3 хил ранг етарли ҳисобланади. Шрифт ҳамда  фон учун ранг танлаш эса ёзилган маълумотни тез ўқий олишга ёрдам беради ва бунда оч фонга тўқ рангда ёзув қўйиш энг мақбул усул ҳисобланади.

Юқоридаги тартиб-қоидалар бу фақатгина сизга ўз ижодингизни намойиш қилиш учун асос холос. Тақдимотни янада бойитишда эса сизнинг фантазиянгизнинг ўрни бор албатта ва мунтазам равишда тақдимот тайёрлаш ана шу фантазияни бойитишга хизмат қилади. Зеро, малакали кадр ҳамда сифатли таълим бугунги замонавий педагогиканинг энг асосий талабларидан биридир.

ВЛИЯНИЕ КУЛЬТУРЫ МОНГОЛСКОЙ ИМПЕРИИ НА ВОСТОКЕ КИТАЯ И ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ.   Исаков А.А. 1 1 И саков Абдувохид Абдувахобович – преподав...