Бу тупроқ бир неъмат
берилган бизга
Бу тупроққа асо
қўйсанг гуллайди сўзсиз.
Бу ерда ўсмайди
меҳрдан ўзга
Меҳрла боқади юртни
шубҳасиз.
Мен шу тупроқ
фарзандидурман
Душман босиб
келганида қочмайин йироқ,
Душман юрагида
уйғотиб титроқ,
Ўзи маҳв этилди, сўйилди
бироқ,
Жасорат нелигин
кўрсатди Широқ
Мен шу жасоратнинг
фарзандидурман.
Халқни йиқитмоқчи
бўлганда форслар
Тўмарис химоя қилди
юртини
Мардликла қўлига
олиб туғини
Тўймаган нафсига
тўйдирди уни
Мен шу мардлик
фарзандидурман
Амир Темур қулликка
қилмади тоқат,
Бунёдкорлик ишини
этди у одат
Олимлар дур топди,
халқчи фароғат,
Чунки ашъорида бўлди
адолат
Мен шу адолатнинг
фарзандидурман

Комментариев нет:
Отправить комментарий