Общее·количество·просмотров·страницы

среда, 18 декабря 2019 г.


ТАЪЛИМДА МАҚСАДЛИ ЁНДАШУВ-ТАЪЛИМ СИФАТИНИ ОШИРИШ ОМИЛИ.

Маълумки, таълим жараёнларини замонавийлаштириш, жаҳон талабларига мос  мутахассисларни тайёрлаш, уларга таълим бериш ва таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиш учун бугунги ўқитувчига ёрдам бериши мумкин бўлган замонавий педагогик ва ахборот технологиялари ўқитиш жараёнида кенг қўлланилиб келинмоқда. Қолаверса, мамлакатимизда таълимни ривожлантириш жараёни жамиятимизнинг диққат эътиборида бўлиб келмоқда.
Муҳтарам юртбошимиз Шавкат Мирзиёев ўқитувчи ва мураббийлар байрамига бағишланган табрик сўзида: “Таъкидлаш жоизки, мамлакатимизда олий таълим тизимини ривожлантиришга ҳам устувор аҳамият берилмоқда...Буларнинг барчаси таълим-тарбия жараёнларининг сифати ва даражасини замон талаблари асосида тубдан яхшилаш, заҳматкаш устозларимиз, мазкур соҳада фаолият кўрсатаётган барча фидойи инсонлар учун муносиб меҳнат шароитлари яратиш, уларнинг қадр-қимматини юксалтиришга қаратилгани билан айниқса аҳамиятлидир.”, -дея таъкидлаб ўтган.
Бугунги кунда таълим жараёнларида жаҳон талабларига мос  мутахассисларни тайёрлаш, уларга таълим бериш ва таълим олувчини ўз ортидан эргаштира олиш учун профессор-ўқитувчиларимиз томонидан замонавий педагогик технологиялардан кенг қамровда фойдаланилмоқда. Хусусан, тақдимот, кластер, пинборд, инсерт, кейс-стади каби таълим методларини мисол қилиб келтиришимиз мумкин.
Шу ўринда таъкидлаш жоизки, баъзи ҳолларда қўлланилаётган методларнинг таълимий мақсади дарс мавзусининг мақсадига мос келишига кам эътибор қаратилмоқда. Бу эса ўз навбатида ўқув машғулоти якунида талабалар томонидан мавзуни юқори фоизда ўзлаштиришга тўсқинлик қилади. Бу жараённинг илмий-психологик асосларини тўлиқ тушуниб олиш учун замонавий ўқитиш технологиясидаги ўзлаштириш даражалари ва уларга мос тарзда таълим методларини танлашга тўхталиб ўтиш лозим.
Хусусан, педагогик фаолият самарадорлигини ўқитиш (ёки ўзлаштириш даражалари) орқали кўрсатиб бериш - дидактик тавсифлаш деб юритилади. Ўзлаштириш даражаси - ўқитиш мазмунини эгаллаш даражаси бўлиб, ўқитиш мазмунини эгаллашдаги фаолияти ҳамда ўқув материални ўзлаштириш ўлчовидир.
Жаҳон тажрибасида ўзлаштириш даражалари тўрт турга бўлинади:
-биринчи даража-ўзлаштиришга оид бўлиб, унинг дидактик мақсади маълум бир мавзу юзасидан тушунчаларни шакллантиришдир;
-иккинчи даража алгоритмик(кетма-кетликка оид) бўлиб, бу даражанинг мақсади мавзу тўғрсида билимларни шакллантириш, назарий билимни ўхшаш ҳолатлар бўйича қўллаш, ҳаракатларни тартиб бўйича бажариш (ривожлантириш, мустаҳкамлаш)дан иборатдир;
-учинчи даража эвристик(изланувчанлик) деб аталади ва ўқитишнинг етакчи дидактик мақсади кўникма ва қобилиятларни шакллантиришда шахсий фаолият алгоритмини тузиб, мустақил ижодий изланиш олиб бориш орқали билимларни эгаллаш ва уларни янги вазиятларда қўллашдан иборат.
-тўртинчи даража ижодкорлик(изланувчан) деб номланиб унинг дидактик мақсади талабада муаммони мустақил ажратиш ва ечиш қобилияти, тадқиқотчилик ва изланувчанлик фаолиятига тайёргарлик,  нотаниш ҳолатларда ҳаракат қилиш қобилиятини шакллантиришни кўзда тутади.
Ҳар бир даража мос равишда талабада қуйидаги натижаларга эришишни мақсад қилади:
Ўзлаштиришга оид
· Қоида, таъриф, ибора, формулалар ва бошқаларни айтиб, кўрсатиб беради;
· Ўқув фанининг бошланғич маълумотларини билади ва ташқи белги ҳамда хоссаларига кўра ажратади;
·  Айтиб беради (элементар даражада ифодалайди);
Алгоритмик
·     Тушунтиради, асослайди, умумлаштиради, ишончли далиллар келтиради, солиштиради ва таққослайди, хулосалайди.
·      Масалаларни мустақил ечади;
·     Тайёр алгоритмлар бўйича хатти-ҳаракатларни амалга оширади, ўлчай олади, санайди, текширади, ташхис қўяди (тизимли, асбоб-ускуналар ва бошқ.), қисмларга ажратади, йиғади, техник чизма ва вазифаларни ўқийди, жиҳозлардан фойдаланиб ишлаб чиқариш операцияларини бажаради
Эвристик
(изланувчанлик)
· Режалайди ва шахсий фаолиятни ташкил этади;
· Фаолият алгоритмини мустақил тузади;
· Керакли ахборотни топади, танлайди, ўзгартиради, қўллайди;
· Баҳо беради, исботлайди, шарҳлайди, таснифлайди;
· Лойиҳасини тузади, тажриба-синовдан ўтказади;
· Ностандарт масалаларни, муаммоли вазиятларни ечади;
· Чизма ва техник топшириқларни изоҳлайди, берилмаган компонентларни тўлдиради.
 Таъмирлайди, носозликларни мантиқан аниқлайди, қайта тиклайди
Ижодкорлик (изланувчан)
·        Муаммони мустақил ажратади ва уни ҳал этиш йўлини топади;
·        Тадқиқот объекти ва фанини топади, тадқиқот фарази ва вазифаларини илгари суради, тажриба ўтказиш режасини тузади, тажриба ўтказади, тажриба натижалари асосида фаразни текширади, тажрибадан олганларни қўллаш чегарасини аниқлайди

Таълим тизимида қўлланилаётган ўқитиш методларида ўқитувчи ва талабанинг фаолияти мазмуни ҳамда дарснинг мақсадидан келиб чиқиш лозим. Ўқитиш технологиясини лойиҳалашда методни онгли танлаш учун, уларни ҳар бирининг имкониятларини кўра билиш керак. Хусусан, методларни танлашнинг асосий қоидаси-унинг турли туманлиги эмас ўқув машғулотининг мақсадига мос келиши, талаби-фақат натижа берадиганини қўллаш ҳамда самарадорлик мезони белгиланган вазифани ҳал этиш учун уни қўллашнинг мослиги ва тежамкорлиги эканлигига эътибор қаратиш лозим.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, турли босқичлардаги ўқув машғулотларини режалаштиришда қуйидагидек мосликка амал қилиш мақсадга мувофиқ.
Ўзлаштириш даражаси
Таълим методи
Талабанинг фаолият мазмуни
Ўзлаштиришга оид
Маъруза
Тушунтириш
Кўрсатиш
Видеометод
эслаб қоладилар,  хатосиз хотирада сақлайдилар, бироқ  англамайдилар, балки ёдлаб оладилар.
Алгоритмик
Китоб билан ишлаш
Лаборатория методи
Машқ
Амалий иш методи
бевосита ўқитувчининг бошчилигида таҳлил қиладилар, таққослайдилар, тайёр намуна бўйича амалий ҳаракатларни бажарадилар
Эвристик
(изланувчанлик)
Таълимий ўйин
Пинборд
Инсерт
Муаммоли вазиятлар
ўқитувчининг кузатуви остида мустақил таққослайдилар, умумлаштирадилар, хулоса қиладилар, баҳолайдилар ва таҳлил қиладилар, муаммоли ҳолатларни ҳал этадилар ва ностандарт топшириқларни ечадилар, мураккаблаш-тирилган шароитдаги амалий ҳаракатларни бажарадилар
Ижодкорлик (изланувчан)
Ўқув лойиҳалар методи
Кейс-стади
улар учун янги бўлган муаммоларни ечиш жараёнида билимларни мустақил  излайдилар, кутилаётган натижаларга эришишнинг йўл ва воситаларини ўзлари аниқлайдилар

Шундай қилиб, ўқитишда замонавий педагогик технологияларни ҳар қандай интеграцияси таълимнинг барча босқичларида самарадорликни таъминлайди. Фақат, мазкур жараёнларда педагогнинг мақсадли ёндашуви ҳамда ўқитиш технологияларининг туб моҳиятига асосланган бўлиши лозим.

вторник, 8 мая 2018 г.

INNOVATSIYA PEDAGOGNING O’RNINI BOSUVCHI EMAS, UNING TA’LIM BERISH JARYONIDA VOSITACHISI BO’LMOG’I LOZIM.


Ta’lim jamiyat ehtiyojlariga xizmat qiluvchi ijtimoiy jarayon bo'lib, u jamiyatning kelajagi va rivojlanishida katta ahamiyat kasb etadi. Ta’lim jarayoni nafaqat keng qamrovli, barqaror va mukammal, balki bugungi kunda tez o'zgarib borayotgan va globallashgan dunyoga moslashib, kutilmaganda paydo bo’ladigan muammolarni bartaraf eta oladigan bo’lishi ham kerak. Buning uchun o’qitish tizimini zamon talablariga moslashtirgan holda doimo rivojlantirib, tizimli, izchil va maqsadli amalga oshirishga alohida e’tibor qaratish lozim. Bu esa o’z navbatida, zamonaviy maktab o'qituvchilarini o'qitish va o'rganish nazariyasi va amaliyotini hamda innovatsiyaning barcha jihatlarini puxta o’zlashtirib borishlarini talab etadi.
Ta’limda innovatsiya-an’anaviy fikrlash qobig’idan chiqish va samaradorlikka asoslanagan yangi g'oya yaratishdir. Innovatsiya uch asosiy qadamni talab qiladi: g'oya, uni amalga oshirish va g'oyani amalga oshirish jarayonida paydo bo'lgan natijalar. Shuning uchun ham innovatsiyalar odatda "[...] yangi narsa yoki uslubni muvaffaqiyatli joriy etish" deb tushuniladi1. 
Hozirgi vaqtda zamonaviy ta’limni tahlil qilsak, aksariyat hollarda texnik vositalar (noutbuklar, videoproyektorlar, iPadlar) yoki boshqaruv tizimi (LMS), ya'ni, ta'lim dasturlari va veb-resurslarga asoslanganligini ko’ramiz. Darhaqiqat, texnologiya inson faoliyatining har qanday sohasida ham har doim harakatlantiruvchi kuch, innovatsiya vositasi sifatida xizmat qilgan va ulardan foydalanish asnosida ta'limni yaxshilanishini kutish tabiiydir. Chunki, texnologiya ishlab chiqarish, biznes va tadqiqotlarda mehnat unumdorligini oshirish uchun ishlatilsa, uning ta'limga integratsiyalashuvi ham o’qitish va o’rganish samaradorligini oshirishga xizmat qiladi. Uilyam Massey va Robert Zemskiy o'zlarining «Akademik samaradorlikni kuchaytirish uchun axborot texnologiyasidan foydalanish» nomli kitobida “[...] texnologiyani akademik samaradorlikni oshirish uchun ishlatish kerak” deb yozgan2.
Ammo, innovatsiyaning yagona yoki asosiy manbai sifatida faqat axborot texnologiyalariga tayanib qolmaslikka ham e’tibor qaratish lozim. UNESCOning bir necha mamlakatlarni o’z ichiga olgan “Innovatsion o'quv va ilmiy tadqiqotlar loyihasi” (UNESCO Innovative Teaching and Learning (ITL) Research project) davomida olingan xulosalarda- "AKT innovatsion pedagogikani qo'llab-quvvatlash uchun katta salohiyatga ega, ammo bu uning mo’jizaviy tarkibiy qismi emas"-deya ta’kidlangan. Shuningdek, olingan xulosalarga ko’ra “[...] AKT haqida gap borar ekan, unga shunchaki yuzaki yondashmaslik, balki u o’quvchilarga bilim olish uchun qanday yangi imkoniyatlar bera olishiga e’tibor qaratish muhim” deya qayd etilgan3.
Zamonaviy innovativ o’qituvchilar fikriga kora biz nafaqat kompyuterni ishlatishni, balki uni qanday ishlatilishini ham bilishimiz kerak. Texnologiyani ishlatishdan oldin "Texnologiya vositalari o'quvchilarimizga matematika, san’at, adabiyot yoki mehnat ta’limini yaxshiroq o'rganishga va ta'lim sifatini yaxshilashga qanday yordam beradi?" kabi savollarga ham javob berish lozim.
Shu o’rinda ta’kidlash joizki, mamlakatimizdagi ta’lim tizimida ham bir necha yillardan buyon innovatsion pedagogik va axborot texnilogiyaladan samarali foydalanish bo’yicha ko’plab ishlar amalga oshirilmoqda, ammo, ayrim hollarda maktablarda innovatsiyalarning integratsiyalashuvi sekin kechayotganini kuzatish mumkin. Bunga sabab, ayrim o’qituvchilarning “Texnika o’qitishdagi har qanday muammolarni yechib berishi hamda usiz interfaol dars tashkil etib bo’lmasligi” haqidagi fikrga tayanib qolganligidadir. Qolaversa, o'qituvchilar kompyuterni insonning imkoniyatlarini kengaytirishi kerakligi, sinf xonasida inson omilining o’rnini bosa olmasligini nazardan chetda qoldiradilar. Xususan, zamonaviy o’qitish metodlari va axborot texnologiyalarini darslarda qo’llashdan o’ldin uning dars maqsadlariga to’la mos kelishi, tanlangan metod shu mavzuga doir ma’lumotlarni yetkazish uchun eng maqbuli ekanligini tahlil qilmay turib, ixtiyoriy interfaol metodni qo’llab ketaveradilar. Natijada, sinfda asosiy ma’lumotni yetkazuvchi sifatida o’qituvchi o’rnini texnika egallaydi, afsuski bu o’quvchida amaliy ko’nikma etarli darajada shakllanmasligiga olib keladi. Misol uchun, tasviriy san’at fanidan “Miniatyura kompozitsiyasini ishlash” mavzusini o’qitishda dars turi amaliy ekanligini inobatga olmay turib, o’qitishning “Taqdimot” usulidan foydalanildisa, chizish bosqichlari, rang bilan ishlash texnikasi slaydlar orqali namoyish etilsa o’quvchilarda bilim paydo bo’ladi, ammo tasvir ishlash ko’nikmasi emas. Agar interfaol ta’limdagi o’zlashtirish darajalari, ularning tarkibiga kiruvchi metodlarga e’tibor qaratsak, “Taqdimot” usuli o’zlashtirishning 1-“O’quvchilikka oid” darajasiga mos kelishi, va metodning asosiy maqsadi o’quvchida bilim berishga qaratilganligini hamda darsning nazariy turiga mos kelishini ko’ramiz. Aksincha, darsning amaliy turlari uchun o’zlashtirishning 2-“Tartiblilikka oid” yoki 3-“Ijodkorlikka oid” darajasiga mos, maqsadi o’quvchida ko’nikma yoki malaka oshirishga qaratilgan metodlardan foydalanilsa darsdan kutilayotgan natija yuqoriroq bo’ladi.
Buning uchun, avvalo, innovatsiyani qo’llayotgan o’qituvchilar o’z mutaxassisligining ustasi bo’lishdan tashqari innovator bo’lmog’i, interfaol ta’limning asoslarini mukammal bilmog’i lozim. O’qituvchi sinf xonasida yetakchi bo’lishi, o’qitilayotgan mavzuni “qanday” va “nimalar” orqali yetkazib bersa, samaradorlik yuqori bo’lishini bilishi kerak. Shundagina u ta’limda innovatsion texnologiya ma’lumot yetkazib beruvchi emas, o’qituvchinig yordamchisi, bilim yetkazib berishda vosita  ekanligini anglaydi.
Foydalanilgan adabiyotlar:
1.     Brewer and Tierney, 2012, 15-bet.
2.     Massei va Zemskiy, 1995

     

O’QUVCHILARNI GRAFIK SAVODXONLIGINI OSHIRISHDA INNOVATSIYA-IJODKORLIK VA TASAVVURNI SHAKLLANTIRISHDAGI MUHIM OMIL

Bugungi kunda texnologiya hayotimizning har bir jabhasiga, xususan, ta'lim, ishlab chiqarish yoki kundalik hayotimizga ham faol kirib keldi. Bu esa albatta bizning qanday yashashimiz, ishlashimiz va eng muhimi ta’lim berishimizga ham sezilarli darajada ta’sir ko’rsatadi. Axborot texnologiyalari, mobil vositalar va boshqa simsiz qurilmalarga talabning tobora ortib borayotganligi, mamlakatimizdagi maktablarda ham mazkur zamonaviy texnologiyalarni samarali ravishda joriy etilishini talab qiladi. Bu jarayonning o’quvchilarda bilimlarni o’zlashtirishi, kasb egallashlaridagi o’rni shubhasiz beqiyosdir.
Shu o’rinda ta’kidlash joizki, bir necha yillar avval ta'lim sohasida innovatsion texnologiyalarni qo’llash borasida soha vakillari o'rtasida munozaralar ham paydo bo’lgan edi. Chunki, mutaxassislar ta'limni modernizatsiya qilish va uni texnologik jihatdan qo'llab-quvvatlash borasida o'z nuqtai nazarlarlariga ega edilar va tabiiyki ta'lim texnologiyalari borasida ham juda ko'p ijobiy va salbiy fikrlar bildirilgan edi. Ayrim mutaxassislar texnologiyani qo’llash o’qutuvchi ishini yengillastirishi, u orqali ko’proq ma’lumotlar yetkazib berish mumkinligi hamda o’quv mashg’ulotlarini qiziqarli tahkil etishga yordam berishi haqidgi fikrlarni yoqlasa, ayrimlar texnologiyaga bog’lanib qolish ijodiy izlanishga salbiy ta’sir ko’rsatishi, o’quvchilarni yozma adabiyotlardan uzoqlashib ketishiga sabab bo’lishi mumkinligini ta’kidlagan edilar. Biroq, texnologiya ta'lim muassasalari tomonidan qo’llanila boshlagach, asta-sekinlik bilan barcha uning yutuqlarini ta'lim sohasida qo’llash muhimligini tushundi.
Ta’limga innovatsion axborot va pedagogik texnologoyalarni olib kirish shuni isbotlab berdiki, agar uni  tafakkur bilan to'g'ri yo’naltirib, birgalikda ishlatilsa o’quvchilarda bilimlarni o’zlashtish va malakalarni egallash sifat ko’rsatkichini yuqori darajada bo’lishiga olib keladi.
Shuningdek, ta’lim sohasiga kirib kelayotgan yosh pedagoglarga shuni tushuntirish kerakki, innovatsion ta’lim bu birgina mavzuga doir slaydlarni ekranda namoyish etish yoki tayyor mul’timedia materiallarini o’quvchilarga ko’rsatib berishdangina iborat emas. Undan tizimli, keng qamrovli va asosiysi maqsadli foydalanish lozim, shundagina kutilayotgan natijaga erishish mumkin bo’ladi. Buni quyidagi misollarda ko’rish mumkin.
Birinchidan, axborot texnologiyalaridan nafaqat auditoriyada, balki darslardan bo’sh vaqtlarda ham o’quvchilarni ta’lim maqsadida birlashtirishda foydalanish mumkin. Xususan, tashqi ta’sirlardan himoyalangan xavfsiz ijtimoiy tarmoqlarda ma’lum bir fan bo’yicha ta’limiy guruh tashkil etib, bu yerga fanga doir kerakli adabiyotlarning elektron variantlari, taqdimotlar hamda mavzuga oid qo’shimcha qiziqarli faktlarni joylashtirish orqali nafaqat bilim berish, balki ularni bo’sh vaqtlarini mazmunli tashkil etish imkoniyati ham bor. O’quvchilar bu jarayonda o'qituvchilar bilan o'z g'oyalari va savollarini onlayn ravishda bo'lishish uchun hamkorlik qilishlari mumkin: ular butun dunyo bo'ylab, hattoki ta’til vaqtlarida ham, boshqalar bilan bir zumda muloqot qiladilar, yutuqqa erishishning samarali yo’llari haqidagi fikrlarini tengdoshlari bilan bo’lishadilar, kamchiliklarini tushunadilar va bartaraf etadilar hamda shu asnoda tafakkur va dunyoqarashlarini o’stiradilar. Mazkur yondashuv agar fan o’qituvchisi tomonidan amalda to’g’ri qo’llanilsa ta'lim amaliyoti sifati keskin oshadi.
Ikkinchidan, o’quvchini texnologiyadan unumli foydalanishga yo’naltira olinsa, ularda yoshligidanoq jamiyatni rivojlantirishdagi eng qimmatli omillardan biri-tadqiqot qobiliyatlarini rivojlantirish mumkin. Hech kimga sir emaski, internet tarmog’i bugungi kunda o’zida juda katta hajmdagi ma’lumotlarni qamrab olgan hamda undan istalgan vaqatda va joyda foydalanish mumkin. Shu ma’noda, texnologiya o'quvchilarga sifatli va asoslangan ma'lumotlar bazasiga darhol kirish, keraklisini izlab topish, taalluqli faktlarni o’rganish, tahlil qilish va taqqoslash imkonini beradi. Bu avvalo, fan yoki mutaxassislik bo’yicha darslarda o’rganishni imkoni bo’lmagan ma’lumotlarni izlab topish ko’nikmasini shakllantirishga hamda nisbatan tezroq o'rganishga olib keladi. Ammo, mazkur jarayonni amalga oshirish doimo o’qituvchi yoki ota-onalar nazoratida olib borilishini nazarda tutish lozim. Bu endigina shakllanayotgan dunyoqarash va tafakkurni salbiy tomonga o’gib ketishini oldini olishda muhim hisoblanadi. 
Uchinchidan, sinfda texnologiyadan foydalanish o'qituvchi va o'qituvchilarda raqamli tizimlar borasidagi bilimlarni shakllantirish va rivojlantirish imkoniyatini beradi va natijada o’quvchini kelajakda zamon talabiga mos sifatli kadr bo’lishida ham katta ahamiyat kasb etadi. Fikrimizga misolni Tasviriy san’at va chizmachilik fanini o’qitishdagi innovatsiya orqali ko’rishimiz mumkin. Mazkur fanlarni o’qitish jarayonida Adobe Illustrator, 3D MAX, Adobe Photoshop, Microsoft Paint, Corel Draw singari ilovalardan foydalanilsa o’quvchilar mazkur ilovalarning ishlatish bo’yicha birinchi ma’lumotga ega bo’lib oladilar, Vaholanki, mazkur komp’yuter ilovalari o’rta maktab ta’lim tizimida maxsus o’rgatilmasligi, ammo zamonaviy Grafik va WEB dizayn mutaxassislari tomonidan jahon miqyosida keng qollanilishini inobatga olsak,  maktab davrida olingan bu ilk ma’lumotlar ular uchun naqadar muhimligini tushunamiz.
Yanada yaqqolroq misolni Chizmachilik fanidagi “Kesim” yoki “Qirqim” mavzusini o’qitishda uch o’lchamli tasvirlarda ishlash ilovasi-3D MAXdan foydalanishda keltirib o’tamiz. Kesim va Qirqim mazvularini o’qitishda eng muhim jihatlaridan biri bu - o’quvchida hayoliy tekislikni tasavvur qilishga o’rgatish, kesilayotgan yoki qirqilayotgan buyum haqida to’liqroq ma’lumot olishni ta’minlashdan iborat. Odatda qo’llanilayotgan Microsoft Paint, Adobe Photoshop kabi ikki o’lchamli tasvir ilovalarida, ko’rgazmali rasmlar yoinki doskaning o’zida bunday tasavvurlarni paydo qilish birmuncha qiyinroq kechadi, tushuntirish uchun ko’proq vaqt talab etiladi.Aksincha, 3DsMax ilovasida ish stolining tuzilishi chizmachilikda foydalaniladigan proyeksiyalar tekisligining chizma qog’ozidagi joylashuvi bilan o’xshashligi o’quvchining bu ilovani o’zlashtirishida qiyinchilik tug’dirmaydi. Qolaversa, mazkur ilovada buyumlarning 3 o’lchamli tasvirlarini yaratish, ularni fazoda 360o da aylantirib ko’rish, kesuvchi hayoliy tekislikning grafik tasvirini ko’rish, buyumni qismlarga ajratib ko’rsatish, ularni fizik hamda astronomik xususyatlarini tahlil qilish imkoniyatlari mavjid. Bu esa shubhasiz o’quvchida mazkur ilovada ishlashga qiziqishni uyg’otishdan tashqari foydalanuvchi tasavvurini kengaytirishi hamda oz vaqt ichida ko’proq ma’lumot olishiga ham yordam beradi. Natijada, bugungi zamonaviy dunyoning sanoatlashib borayotgani, ishlab chiqarishning barcha sohalarida yangi axborot texnologiyalrining keng qo’llanilayotganini hisobga olinsa, maktab davridayoq ilovaning ishlash tizimini o’zlashtirib olgan o’quvchi keyinchalik ish faoliyatida hech qanday qiyinchiliksiz shu yo’nalishdagi har qanday texnologiyalashtirilgan qurilmalarni boshqarishi mumkin bo’ladi.
Darhaqiqat, innovatsiyani ta’limga faol olib kirish juda ham muhim va kechiktirib bo’lmaydigan jarayondir. Bugun kundan-kun rivojlanib, o’zgarib borayotgan zamon bilan hamnafas, intellektual jihatdan yuqori sa’viyadagi xalq bilan birga yashash uchun o’quvchilarni ijodkorlik va yaratuvchanlik ruhida tarbiyalash shu jamiyatning har bir a’zosini burchi hamda vazifasi bo’lmog’i lozim. 

четверг, 18 января 2018 г.

ШАРҚ МИНИАТЮРА САНЪАТИНИНГ ПЕШВОСИ.

ШАРҚ МИНИАТЮРА САНЪАТИНИНГ ПЕШВОСИ.
Бу санъаткор Шарқ тасвирий санъатини дунёга танитган ҳамда Осиёда ўзига хос мактаб ярата олган. У шарқ миниатюраси санъатига ҳаётийлик, ҳаққонийликни  олиб кирган ижодкордир.
Мавқе жиҳатидан зодагонлар хонадонига яқин бўлган Камолиддин Беҳзод 1455 йилда Ҳиротда дунёга келади. Ота онасидан жуда эрта жудо бўлган Беҳзод ўша даврнинг машҳур мутафаккири Алишер Навоий ҳомийлигида камол топади. У тасвирий санъат ва ҳаттотлик сирларини дастлаб ҳаттот ва мусаввир Мирак Наққош қўлида ўрганади. Сўнгра Бухоролик мусаввир Усто Жаҳонгирнинг шогирди Пир Сайид Табризий қўлида ўқишини давом эттиради ва тезда моҳир санъаткор наққош ва мусаввир сифатида танилади.
У ўз давригача бўлган тасвирий санъат соҳасида эришилган ютуқларни мукаммал эгаллади ва мусаввирликда юксак инсоний фикрлар ва бошқа илғор ғоялар билан суғорилган ҳаётий тасвирлари билан машҳур бўла бошлади. Бехзод ижодида дастлаб Алишер Навоий, бироз кейинроқ Хусайн Байқаро китобхонасида ишлагани муҳим аҳамият касб этади. Чунки, бу даврда Беҳзод шеьрий мунозара ва ижодий мажлисларда, анжуман ва йиғилишларда қатнашади, ишлаган тасвирларини намойиш этиб олим ва уламоларнинг фикр мулоҳазаларни эшитади ва тавсиялар орқали ижодини бойитиб боради.
Беҳзоднинг сақланиб келган илк асарлари, 1470-1490 йилларга тўғри келади. Шу йилларда у  достон ва солномаларга кўплаб  расмлар ишлаган. Шулар ичида Шайх Саъдийнинг  «Бўстон»(1475,1488) , “Гулистон”(1495),  Алишер Навоийнинг “Хамса”(1485), Амир Хисрав Деҳлавийнинг “Хамса”(1485), “Лайли ва Мажнун”(1495),  Шарафиддин Али Яздийнинг “Зафарнома”(1490 йиллар) асарларига чизган суратлари бор. Уларда турли воқеалар-майиший ҳаёт, жанг ва  ов воқеалари, шаҳзода ва маликаларнинг расмлари ишланган. 
Беҳзоддан бизга қадар ранг-баранг жанрларда кўплаб асарлар етиб келди. У Шарқ тасвирий санътини жанр, мавзу, ғоявий йўналиши, тузилиши, ранглар мутаносиблиги, шакл ва воқеалар уйғунлиги жиҳатидан янги тараққиёт чўққисига кўтаради: Оддий ҳаёти воқеа-ҳодисалардан тортиб, машриқ заминда кенг ёйилган анъанавий лавҳалар асосида гўзал миниатюралар чизди, даҳо алломаларнинг шоҳ асарларини, тарих китобларини безади. Унинг асарларини яна бир тарихий ва бадиий аҳамияти шундаки у замонасидаги буюк шахсларининг аксини-портретини яратди. Жумладан, Саьдий "Бустони"(1488)га  Султон  Хусайн Мирзо сурати    базм пайтида ишланган. Бўстонга ишланган суратлардан бошқа бирида  Эрон шоҳи Доронинг йилқичи сарбонлар  қаршисидан чиқиб қолиши тасвирланади. Шунингдек, у   Алишер Навоий, Абдураҳмон Жомий, Ҳусайн Бойқаро, Шайбонийхон, Султон Хусайн Мирзо каби тарихий шахсларнинг портретларини ҳам ишлаган.
Ҳозирда Париждаги шахсий коллекцияда сақланаётган Султон Хусайн Мирзо портретида у шоҳона кийимда тасвирланиб, унинг барча хислатларини ифодалашга ҳаракат  қилинган. Қиёфасидан кучли ирода, жисмоний қувватга эга бўлганлиги сезилиб туради. Тўладан келган гавдаси, ҳорғин юзли,  қисиқроқ кўзи, узукли нозик қўллари тасвирдагига ҳукмдор умрининг кўп қисми фақат маишат билан ўтганлигида далилдир. Бехзод Султон Хусайин Мирзонинг ички ва ташқи дунёси кўринишини реал тарзда тасвирлай олган.   
ХVI асрнинг дастлабки йиллари яратилган Бехзод мўйқаламига мансуб суратларда мусаввирнинг юксак камолоти, шунинг билан бирга хиссий кечинмаларнинг мураккаблаша бошлаганлиги, ички дунёсида пайдо бўла бошлаган руҳий маьюсликнинг аксини кўришимиз мумкин. Камолиддин Беҳзод саксон йиллик узоқ ва мазмундор ҳаёти давомида Султон Хусайн Мирзо (1469-1505), Муҳаммад Шайбонийхон (1451-1510), Шоҳ Исмоил Сафовий (1501-1524), Шоҳ Таҳмосиб Сафовий (1524-1576) лар ҳукмронлик қилган салтанатни кўрди. Темурийлар сулоласи пойтахти Ҳиротда, Сафовийлар пойтахти Табризда яшаган даврлари нафақат мувоффақиятларга, балки қийнчилик, азоб-уқубатларга ҳам тўла бўлди. Аммо, шунга қарамай у ижтимоий борлиқдан олган бой ва ранг баранг ички таассуротларини, ички кечинмаларини,  кайфиятларини ўз ижодида зўр маҳорат билан тасвирлади.

Беназир ижодкор Камолиддии Бехзод 1530 йилда вафот этади. Унинг ҳаётини сўнгги йилларидаги шоҳ асарларидан бири икки туянинг олишувини акс эттирадиган суратдир.   Унинг ижоди Шарқ халқлари, айниқса Ўрта Осиё, Эрон, Афгонистон, Азарбайжон тасвирий санъати ривожига катта таьсир ўтказган. Бу таьсирда унинг кўпсонли мухлислари муҳим ўринни эгалладилар. Улар Бехзод ижодини давом аттириб Шарқ миниатюра санъатининг кенг қирраларини очилишида етакчилик қилдилар. 

пятница, 5 января 2018 г.

Role of color in human life

The human eye is constantly striving to light and different colors. He is trying to adapt the environment in which he lives, using these colors. This is similar to our daily lives, when we see the sunlight coming from the dark clouds. That is why the color effects on human life has long attracted scholars and artists.
In Central Asia, the first ideas on this issue correspond to the Middle Ages. In particular, in the book "Calligraphers and Artists", written by Sultan Ali Mashhadi in 1514, says that the ornaments used to decorate manuscripts at that time, differed in the ability to color and color the pages of each devonian. In addition, Alisher Navai, Abu Raykhan Beruni, Abu Ali Ibn Sina (Avicenna), Kamaliddin Behzad, Firdavsiy, Babur also conducted extensive scientific research on the types of flowers, human health, values and other characteristics.
Today, the study of color and its impact on human psychology is an experimental science. The main purpose of the study of color is to express the place of the interaction of the spirit and color, its origins, the place in which it is in emotional states in one or another of human life.
Color affects even the smallest organisms of all living beings. Animals and insects also discern colors and have some influence on them. For example, experiments with flies have shown that they do not like blue. In the experiment, a room was painted in blue and just a single window was left. As a result, all the flies were put in a white unbleached window. On the contrary, for the mosquitoes, the most pleasing color is blue. It is proved in the experiments that еhey often attack people in blue clothes.
Psychologist Lyusher also studied the colors for a long time, confirming that they have a great influence on human psychology. He believes that the red - a strong effect on the nervous system, encourage creativity, active color;  green - a color that calms the mind; blue-calms the body and reduces body temperature, normalizes blood pressure, and reduces pain. Purple color - a sense of divine feelings and fantasy, which is the favorite color of most religious or imaginative children. Brown - the color chosen by the nervous people; black color - criticism and white color - purity, color reproduction.
German poet and art scientist I. V. Goethe also interested in the effects of color on the human organism. He wrote in his work "The Doctrine of Colors" that warm colors are whimsical, while cold colors can create a sense of sadness. He proved that when people look at colorful bottles for a long time, they create different moods in people. Each color has its own special features, as they say. According to him, the yellow and the red color of good mood alarm. These colors are a source of joy and inspiration. Negative colors are dark blue and black. These colors have a terrifying, memorable character. Green, however, is a neutral color.
From the above arguments it is clear that, colors are not only an objective part of every human life, but also a factor that can influence the spirit, mood and even health of a person. Therefore, it is necessary to take a serious look at the features of the colors and to study them in every possible way. Since getting information about color and its effective use can help change the everyday life of any society in a positive way.
In particular, it occupies an important place in the modern architecture of the city too. On the one hand, it is seems that it is enough to paint a building with a certain color that affects the human condition, but it should also be taken into account that the colors of the building will be lost if the architectural devices are observed at a distance. As the distance grows, the hot colors are frozen according to the rules of the vision perspective. This means that modern architecture should take advantage of the remote location and color effects, taking into account Polychrony's involvement in the organizational design of the device design plan.

There are millions of reasons and arguments why color should always be considered. Because, the perception of nature, the "symphony" of various colors create the most beautiful emotions and perceptions in people. If color is part of the initial design process and has meaning, the results will be no doubt, aesthetically pleasing.

четверг, 4 января 2018 г.

Ранглар ва уларнинг инсон ҳаётида тутган ўрни

Инсоннинг кўзи доимий равишда нур ва турли хилдаги рангларга интилиб, талпиниб яшайди. У ўзи яшаётган муҳитни ана шу ранглардан фойдаланиб ўзига мослаштиришга интилади. Бу худди кундалик ҳаётимизда қора булутлардан сўнг чиққан қуёш нурини кўрганда кайфиятни кўтарилишга бўлган интилишга ўхшайди. Шунинг учун ҳам рангларнинг инсон ҳаётига таъсири қадимдан олим ва рассомлар диққатини тортиб келган.
Марказий Осиёда бу борадаги илк фикрлар ўрта асрларга тўғри келади. Жумладан, Султон Али Машҳадийнинг 1514 йилда ёзилган “Ҳаттотлар ва мусаввирлар ҳақида рисола”сида айтилишича, ўша давр қўлёзма девонларни безатишда қўлланадиган безак нақшлар турли-туман бўлиб ҳар бир девон тузувчининг саҳифаларга ранг ва оро беришида ўзига хос услуби бўлган.

Шунингдек, Алишер Навоий, Абу Райҳон Беруний, Абу Али Ибн Сино, Камолиддин Беҳзод, Фирдавсий, Бобур каби жаҳонга машҳур алломаларимиз рангларнинг турлари, инсон соғлигига таъсири, маънолари ва бошқа хусусиятлари ҳақида жуда кўп илмий тадқиқотлар олиб борганлар. Чунончи, Абу Райҳон Беруний ўзининг “Китоб ал Жавоҳир- маърифат ал Жавоҳир” (Минералогия) асарида рангларнинг 200 дан ортиқ номларини санаб ўтган ва бу рангларнинг келиб чиқиши тўғрисида ёзган. 
Бугунги кунда эса ранг ва унинг инсон психологиясига таъсирини ўрганиш - эмпирик илм ҳисобланади. Рангни ўрганишнинг бош мақсади руҳият ва рангни ўзаро таъсири, келиб чиқиши, инсон ҳаётида у ёки бу вазиятларда, эмоционал ҳолатларда тутган ўрнини ёритиб беришдан иборатдир. 
Ранг барча жонворларга ҳаттоки, энг кичик организмларга таъсир килади. Ҳайвон ва ҳашоратлар ҳам рангларни ажратиб, уларга маълум бир таъсирлар кўрсатар экан. Масалан, пашшада олиб борилган тажрибада аниқланишича, улар кўк рангни ёқтиришмас экан. Бир хонани барча жихозларини, деразаларини кўк рангга бўяб, фақатгина бир кичкина деразани бўямай қолдирилибди. Айни пайтда барча пашшалар фақат оқ бўялмаган деразага қўнишибди. Чивинлар эса аксинча, энг хуш кўрган ранги кўк экан. Улар кўпинча кўк кийимдаги инсонларга хужум қилишлиги тажрибада исботланган.
Психолог Люшер ҳам рангларни узоқ вақт давомида ўрганиб, уларнинг инсон руҳиятига катта таъсири борлигини тасдиқлаган. Унинг фикрига кўра қизил – асаб тизимига кучли таъсир кўрсатади, ижодкорликка ундайдиган фаол ранг; яшил – руҳиятни тинчлантирадиган ранг; ҳаворанг, зангори – ранглар ҳам руҳиятни тинчлантириш билан биргаликда тана ҳароратини пасайтириш, қон босимини меъёрга келтириб, оғриқни сусайтириш хусусиятларига эга. Сиёҳ ранг ва бинафша ранг – илоҳий ҳиссиётлар ва ҳаёлпарастликка мойиллик уйғотади, улар асосан диндорлар ёки эртаксевар болаларнинг севимли ранги ҳисобланади. Жигар ранг – асабий холатдаги инсонлар танлайдиган ранг; қора ранг – танқид ва оқ ранг – софлик , мукамаллик ранги. 
Немис шоири ва санъатшунос олими И.В.Гёте ҳам рангларнинг киши организмига кўрсатадиган таъсири билан қизиққан. У  “Ранглар ҳақида таълимот” номли асарида илиқ ранглар кишида кайфи чоғлик, совуқ ранглар эса маъюслик туйғусини уйғотиши ҳақида ёзган. Узоқ вақт давомида рангли шишаларга тикилса, улар инсонда турли кайфиятни чақиришини ўз тажрибаларида исботлайди. Ҳар бир рангнинг ўзига яраша алоҳида белгиси, хусусияти мавжуд деб таъкидлаган. Унинг фикрича, хушкайфият уйғотувчи ранглар бу сариқ ва қизил. Бу ранглар инсонни шодлантирувчи, фаоллаштирувчи хисобланади. Салбий рангларга эса, тўқ кўк, қора рангларни мисол қилишимиз мумкин. Ушбу ранглар инсонни тушкунликка тушурувчи, ёмон хотираларни уйғотувчи хусусиятга эга. Яшил эса нейтрал ранг деб таъкидлаган. 
Юқоридаги фикрлардан шуни англаш мумкинки, ранглар ҳақиқатдан ҳам ҳар бир инсон ҳаётининг объектив бир бўлагигина эмас, балки руҳияти, кайфияти ва ҳаттоки соғлиғига ҳам ўз таъсирини кўрсата оладиган омил эканлигини англаймиз. Шундай экан, ранглар ва уларнинг хусусиятлари масаласига жиддий қараш, ҳар томонлама тадқиқ этиш зарур. Чунки, ранглар ҳақида маълумотга эга бўлиш ва ундан унумли фойдаланиш ҳар қандай жамиятнинг кундалик ҳаётини ижобий томонга ўзгартиришга ёрдам бериши мумкин
Хусусан, бу замонавий шаҳар меъморчилигида муҳим ўрин эгаллайди. Бир томондан олиб қараганди бир иншоотни инсон кайфиятига таъсир кўрсатувчи маълум бир ранг билан бўяб қўйиш мумкин, аммо меъморий қурилмалар маълум бир масофадан кузатилар экан, уларнинг ранглари ўз активлигини йўкотишини ҳам инобатга олиш лозим. Масофа узоклашган сари иссиқ ранглар ҳам ҳаво перспективаси қонуниятларига кўра совуқлашиб боради. Бу эса шуни англатадики, замонавий архитектор қурилма лойихасини режалаштиришда полихромиянинг форма ташкиллашувидаги иштирокини ҳисобга олган ҳолда унинг масофадаги ўрни ва ранг эффектларидан натижали фойдалана олиши керак.


Меъморий обидаларни кузата туриб шуни айтиш мумкинки, бу фикр нафақат замонавий балки ўрта асрлар меъморчилигида ҳам актуал бўлган. Бунга Хива, Бухоро шаҳарларининг меъморий иншоотларини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Минораларнинг рангли нақшлари, пештоқларга берилган сопол безаклар биринчидан улардаги текисликлар юзалари, ҳар-хил шаклий ўлчамларини ўзаро уйгунлаштирса, иккинчидан ёнма-ён, бир ансамблни фазовий ташкил этишда ўзининг орнаментал, ранг тузилишининг хилма-хиллиги билан иштирок этади. Бунга Марказий Осиё ва Европадаги кўплаб шаҳарлар архитектурасини мисол қилиб келтириш мумкин.
Ранг, ранг гармонияси ва ундан самарали фойдаланиш инсон фаолиятида бекиёс роль ўйнайверади. Чунки инсонга табиат инъом этган борлиқни идрок этишда кўриш, рангларнинг хилма-хил "симфония"си инсонларда энг гўзал туйғу, ҳислар уйғотади. Ранг муҳитини тўғри ташкил қилинганда, у киши ҳаётини асосий безовчиси сифатида қатнашади.


ВЛИЯНИЕ КУЛЬТУРЫ МОНГОЛСКОЙ ИМПЕРИИ НА ВОСТОКЕ КИТАЯ И ЦЕНТРАЛЬНОЙ АЗИИ.   Исаков А.А. 1 1 И саков Абдувохид Абдувахобович – преподав...